Жаҳон | 12:26 / 28.09.2018
6265
1 дақиқада ўқилади

Эрон ва Исроил бир-бирини ядровий қуролларни яширин равишда ишлаб чиқаришда айбламоқда

Фото: Caitlin Ochs / Reuters

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Исроилни ядро қуролини махфий равишда тайёрлашда айблади. У Биньямин Нетаньяҳу БМТ минбарида туриб, Теҳронда махфий «атомли омборхона» мавжудлиги аниқлангани ҳақида берган маълумотга жавоб сифатида, исроилликларнинг ўзини айблаган.

Зарий Исроил давлатини декларация қилмасдан ядровий қуроллар дастурини ташкил этган ягона ҳудуд сифатида атаган. 

«Исроилнинг ноқонуний ядровий дастури халқаро инспекторлар томонидан фош этилиши вақти келди», дея чақириқ қилган Зариф.

27 сентябрь куни Нетаньяҳу Исроил разведкаси Эрон пойтахтида тонналаб ядро қурилмалари мавжудлигини аниқлагани ҳақида хабар қилганди. Унинг сўзларига кўра, Теҳронда атом лойиҳаси билан боғлиқ бўлган 15та юк контейнери мавжуд. Сиёсатчи ўз сўзларига дастак сифатида сунъий йўлдош орқали олинган суратларни намойиш этганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид