Технология | 08:25 / 28.09.2018
4936
1 дақиқада ўқилади

Маск билан боғлиқ можаро. Tesla акциялари 13 фоизга «қулади»

Фото: Paul Sakuma/AP

Tesla компанияси акциялари нархи, АҚШ қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссияси компания бош директори Илон Маскни судга бергани маълум бўлгач, кенгайтирилган соатлар билан савдолар вақтида 13 фоизга тушиб кетди. Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, Tesla акциялари қиймати 13%га кетган ва тахминан 268 долларни ташкил этган. Шу билан бирга, савдолар ёпилиши пайтида улар 307,52 долларга баҳоланганди.

Телеканалнинг Tesla’даги манбалари сўзларига кўра, компания гарчи Tesla жавобгарлар рўйхатида кўрсатилмаган бўлса-да, судга даъво аризаси компаниянинг ўзига нисбатан ҳам берилишини кутган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илон Маск ўзига қарши қўйилган даъволарга муносабат билдирганди.

Маскнинг маълум қилишича, фирибгарлик бўйича айбловларни асоссиз деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига кўра, бу даъволардан жуда хафа бўлган ва қайғудадир.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид