Ўзбекистон | 17:52 / 29.09.2018
5964
1 дақиқада ўқилади

Синовларсиз нострификациялаш ҳоллари рўйхатини кенгайтириш таклиф қилинмоқда

Фото: Pixabay

Таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартибини соддалаштириш режалаштирилмоқда. Президент қарорининг лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда.

Norma’нинг ёзишича, ҳозирги вақтда нострификациялаш Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида низомга мувофиқ амалга оширилмоқда. Унинг таомилини соддалаштириш таклиф қилинаётир.

Биринчидан, таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни махсус синовларсиз (ёки соддалаштирилган тартибда) тан олиш амалиётини кенгайтириш ташаббуси билан чиқилди.

Иккинчидан, дипломларни нострификациялаш учун аризалар ва ҳужжатларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш механизмини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бундай сервис Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг расмий сайтида ишга туширилган, бироқ айни пайтда ҳавола ишламаяпти.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Мавзуга оид