«Реал»да жароҳатлар синдроми. Иско ва Марсело ортидан Бэйл ҳам сафдан чиқди
«Реал» ҳужумчиси Гарет Бэйл Испания чемпионати 7-тури доирасида «Атлетико»га қарши кечган (0:0) Мадрид дербисини охиригача тугата олмади.
Мадридликлар бош мураббийи Хулен Лопетеги уэльслик футболчини танаффусдан сўнг захирага олди. COPE журналисти Аранчи Родригес берган хабарга кўра, футболчининг сон қисмидаги мушаклари жароҳатланган.
Marca нашри маълумотига кўра, энди Бэйл Чемпионлар Лигаси 2-турида ЦСКАга қарши сафар ўйинини ўтказиб юборади. У қачон сафга қайтиши ҳозирча маълум эмас.
Бундан олдин «Реал»нинг яна икки етакчи футболчиси – Иско ҳамда Марсело ҳам ЦСКА билан ўйинни жароҳат сабабли ўтказиб юбориши маълум қилинган эди. Иско бир ой муддатга, Марсело эса 3 ҳафтага сафдан чиққан.
Мавзуга оид
10:01 / 10.11.2024
Винида яна ҳет-трик, лекин Мадридда даҳшатли муаммолар
00:08 / 07.11.2024
«Реал» ўз йўлига тушиб олиши учун ҳал қилиниши керак бўлган 6 масала
13:17 / 06.11.2024
ЕЧЛда сенсациялар куни. «Реал» ва «Сити» ютқазди
12:52 / 27.10.2024