Жаҳон | 21:42 / 30.09.2018
8508
1 дақиқада ўқилади

Вьетнамда ярим аср аввал йўқолган учувчи қолдиқлари топилди

Фото: РИА Новости / Владимир Вяткин

Вьетнамнинг жунглиларида икки учувчи қолдиқлари топилди. Тахминларга кўра, улардан бири 47 йил аввал йўқолган собиқ иттифоқ учувчиси Юрий Поярков бўлиши мумкин.

Авиация тарихчиси Николай Бодрихиннинг маълум қилишича, Поярков Вьетнам халқ армиясида учувчи-инструктор бўлиб хизмат қилган. 1971 йил апрелда у ва унинг шериги МиГ-21С қирувчи самолётида ўқув парвозини бажариш вақтида йўқолиб қолган.

“Вьетнамликлар самолётнинг қулаган жойини 10 кун қидиришган, бироқ уни тополмагач, қидирувни тўхтатишган”, деб маълум қилган Бодрихин.

Учувчининг набираси илтимосига кўра охирги бир йил давомида Вьетнамнинг шимолий қисмида қидирув операцияси олиб борилган. Қолдиқлар билан бирга қирувчи самолёт бўлаклари ҳам топилган.

Мавзуга оид