Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳар куни 830 нафар аёл фарзанд дунёга келтириш жараёнида вафот этади

Европа минтақасида аҳоли ўсиш динамикасини ўрганиш зарур. Бу эса инсон ҳуқуқлари, шу жумладан, репродуктив ҳуқуқлар ва гендер тенглигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни кучайтиришни тақозо этади. Женева шаҳридаги БМТ офисида иш бошлаган ICPD25+ (International Conference Population and Development - Аҳоли ва тараққиёт халқаро анжумани) конференциясида UNECE (БМТ Европа иқтисодий масалалар комиссияси) ана шу масала муҳокамасига бағишланган. Бу ҳақда тадбирда иштирок этаётган KUN.UZ мухбири хабар бермоқда.
1-2 октябрь кунлари бўлиб ўтилиши белгиланган анжуманда иштирок этиш учун 250 нафар делегат, БМТнинг Европа иқтисодий масалалар комиссиясига аъзо 40дан ортиқ давлат вакиллари, 45та нодавлат нотижорат ташкилоти аъзолари, имконияти чеклаган шахслар, этник камчиликни ташкил қилувчи бирлашмалар ва ОАВ вакиллари Женевада йиғилган.
«Кейинги икки кун ичида биз аҳолишунослик олдида турган асосий масалалар, жумладан, 25 йил аввал Қоҳира анжуманида қабул қилинган мақсадлар сари ҳаракатларнинг сарҳисобини кўриб чиқамиз», дейди UNFPA (БМТ Аҳолишунослик жамғармаси) ижрочи директори ўринбосари Дереже Вордофа.
UNECE ва UNFPA ташкилотлари ташаббуси билан ICPD анжуманининг асосий мавзуси сифатида ёшлар ишсизлиги, гендер тенглик, демографик ўсиш ва аёллар репродуктив саломатлиги каби масалалар танлаб олинган.
Маълум қилинишича, дунё бўйлаб ҳар куни 830 нафар аёл фарзанд дунёга келтириш жараёнида вафот этади. Бундай ҳодисаларнинг деярли ярми ижтимоий-сиёсий инқирозлар кўчасига кириб қолган жамиятларда кузатилмоқда. UNFPA маълумотига кўра, ҳар икки дақиқада туғруқ пайти вафот этган аёл рўйхатга олинади. Шу туфайли аёллар репродуктив саломатлиги муҳокамаси кун тартибида алоҳида белгилаб қўйилган.

Анжуманда иштирок этаётган Ўзбекистон делегацияси раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази директори Дилором Тошмуҳаммедова ICPD мақсадларига эришиш йўлида мамлакатда бажарилаётган ишлар бўйича маълумот бериши кутилмоқда. Шунингдек, анжуманда ишсизлик ва аҳоли сонининг ортиб бориши, бу кўрсаткичларнинг иқтисодий ривожланишга номувофиқлиги масалалари ҳам кўриб чиқилиши белгиланган.
Алишер Рўзиохунов,
KUN.UZ мухбири, Женева.
Мавзуга оид
15:48 / 10.06.2026
Женевада Ўзбекистоннинг болалар меҳнатига қарши курашдаги ютуқлари юқори баҳоланди
10:51 / 24.02.2026
АҚШ ва РФ Женевада ядровий қуроллар бўйича шартномани муҳокама қилди
09:27 / 19.02.2026
Россия ва Киев делегациялари Женевадан учиб кетишдан олдин яна бир бор учрашди
08:29 / 19.02.2026