Фан-техника | 22:13 / 02.10.2018
8421
2 дақиқада ўқилади

BMW овозли ёрдамчига эга янги автомобил тақдим қилди

3-сериядаги янги BMW моделида Intelligent Personal Assistant овозли ёрдамчиси ўрнатилган бўлиб, уни “Hey BMW” ёки “OK BMW” иборалари билан чақириш мумкин.

Ушбу ёрдамчи ҳайдовчига автомобил ҳолати ва функциялари ҳақида маслаҳат бериши мумкин. Мисол учун, у “Узоқни ёритувчи чироқ ёрдамчиси қандай ишламоқда?”, “Мой сатҳи меъёрдами?”, “Менда қандай хабарлар бор?” ва шу каби саволларга жавоб бера олади.

BMW вакилларининг айтишича, ёрдамчининг функциялари ва малакалари диапазони дастурий таъминоти янгиланиши билан бирга кенгайтириб борилади.

BMW’да ёрдамчи билан бирга Amazon’нинг Alexa овозли ёрдамчиси ишлайди. У машина билан боғланмаган буйруқларга жавоб бера олади. Компания вакилининг таъкидлашича, машина бозордан келиб чиқиб турли ёрдамчиларни қўллаб-қувватлаши мумкин. 

BMW 3 ҳайдовчига ёрдам тизимлари: полоса бўйлаб юриш ва олдинда кетаётган машинадан масофа сақлаш, ён томондан ва орқа томондан зарбалар хавфидан огоҳлантириш билан жиҳозланган. Машинада, шунингдек, орқа билан юриш ёрдамчиси ўрнатилиши мумкин. У автомобилга аввал юрилган йўл бўйлаб автоматик равишда 50 метргача орқага юриш имконини беради.

BMW 3 2019 йил 9 мартдан сотувга чиқарилиши режалаштирилган. 

Мавзуга оид