Дуров Telegram фойдаланувчиларининг маълумотлари тарқалиб кетгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди
Telegram асосчиси Павел Дуров мессенжернинг десктоп версиясида IP-манзиллар ҳақидаги маълумотлар бегоналар қўлига тушганлиги тўғрисидаги хабарларга изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, бу ҳолат фақатгина 0,01%дан кам қўнғироқлар билан юз берган — маълум қилинишича, фойдаланувчиларнинг атиги шунча қисми қўнғироқларни Telegram Desktop орқали амалга оширади.
Мессенжернинг десктоп версиясида P2P қўнғироқларни ўчириб қўйиш функцияси йўқ, деди Дуров. Илованинг бошқа барча версияларида эса бу функция мавжуд.
Дуровнинг қўшимча қилишича, WhatsApp, Viber каби рақобатчи мессенжерлар ҳалигача қўнғироқларни оралиқ сервер орқали ўтказишади ва шу боис “уларда 100% қўнғироқлар ҳақидаги маълумотлар аниқ сизиб чиқади». Telegram эса қўнғироқларни тўғридан-тўғри мулоқот қилаётганлар ўртасида амалга оширади.
Аввалроқ Facebook муҳандислари 50 миллион фойдаланувчининг аккаунтига кириш имконини берадиган хавфсизлик камчилигини топгани ҳақида маълум қилишганди.
Мавзуга оид
18:03 / 03.11.2024
Telegram мини-иловалар учун янги функцияларни жорий қилади
19:23 / 02.11.2024
Белгия Telegram терговида Франция билан ҳамкорлик қилади
19:06 / 01.11.2024
Киберхавфсизлик маркази Telegram орқали тарқалаётган вируслардан огоҳлантирди
11:41 / 01.11.2024