Light | 01:25 / 02.10.2018
90492
3 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон тўғрисидаги 15 та қизиқарли маълумот

Фото: AP

Бутун тарихи давомида Ҳиндистон савдо йўлларининг маркази ҳисобланган ҳамда бойликлари ва юқори маданияти билан донг таратган. Индуизм, буддизм, сикхизм ва жайнизм Ҳиндистонда пайдо бўлган.

“Ҳиндистон одамзод ирқининг бешиги, одам нутқи туғилган жой, тарих онаси, афсона бувиси, анъаналарнинг катта бувисидир. Тарихдаги энг қимматли ва ўгит берувчи сабоқлар фақат Ҳиндистонда қадрланади”. (Марк Твен)

1. Мамлакатлар орасида Ҳиндистон инглиз тилида сўзлашувчилар сони бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринни эгаллайди. Ҳиндистонда 125 миллион киши инглиз тилида сўзлашади, бу мамлакат аҳолисининг бор-йўғи 10 фоизини ташкил қилади. Инглиз тилида сўзлашадиган ҳиндлар сони тобора ортиб бормоқда.

2. Дунёдаги энг кўп вегетарианлар Ҳиндистонда яшайди. Ҳиндларнинг 40 фоизга яқини – вегетарианлар. Жон бошига гўшт истеъмол қилиш бўйича энг паст кўрсаткичга эга.

3. XVIII асрда Бразилияда олмослар топилгунига қадар Ҳиндистон олмосларни қазиб олиш ва ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринни эгаллаган. Илк марта олмослар Кришна дарёси дельтасидаги Guntur ва Krishna районларидан топилган.

4. 100 миллион нафарга яқин киши ҳар уч йилда бир ўтказиладиган зиёратчилар тўпланадиган Kumbh Mela Festival маросимига ташриф буюришади. Бу дунёда кўп сонли одамларнинг бир жойга тўпланиши бўйича йирик йиғилиш.

5.Дунёдаги 20 та энг ифлос шаҳарлардан 13 таси Ҳиндистонда жойлашган. Мумбай ҳавосидан бир кун давомида нафас олиш 100 та сигарет чекишга тенг.

6. Дунёдаги энг катта оила Ҳиндистонда яшайди: у битта эркак, унинг 39 та рафиқалари ва 94 та фарзандларидан иборат.

7. Жами зираворларнинг 70 фоизга яқини Ҳиндистонда пайдо бўлган.

8. Ҳиндистонда 14 миллионта қул истиқомат қилади. Бу жами мамлакатлар орасидаги энг юқори кўрсаткич. 

9. Биг Макка пул ишлаб топиш учун ўртача киши Ҳиндистонда тахминан 6 соат меҳнат қилишига тўғри келади.

10. Иудаизм 2500 йил аввал пайдо бўлган. Ўша вақтдан бери маҳаллий аҳоли ҳеч қандай антисемитизм белгиларини намойиш этмаган.

11. Прогнозларга кўра, 2050 йилга келиб, Ҳиндистон дунёдаги аҳолиси энг зич жойлашган мамлакатга айланади. Ўша вақтда аҳолиси сони 1,6 млрд бўлиши мумкин. Бу эса АҚШ ва Хитой биргаликда қўшиб ҳисоблангандаги кўрсаткичга тенг бўлади.

12. Ҳинд уй хўжаликлари дунёнинг 11 фоиз олтинига эгалик қилади.

13. 74 фоиз ҳиндлар шахсий танловга қараганда келишув асосидаги никоҳни афзал кўришади. Эҳтимол шунинг учун 100 та никоҳдан бор-йўғи 1 донаси ажралиш билан якунланади. Бу дунёдаги энг паст кўрсаткичлардан бири.

14. Ҳиндистондаги Шимолий Сентинель ороли аҳолиси (North Sentinel Island) ҳаётига замонавий цивилизация етиб бормаган сўнгги одамлардандир.

15. Мегхалайдаги Mawsynram қишлоғи – дунёда одам яшайдиган энг нам жой. Дунёдаги ўртача ёғингарчилик миқдорининг энг юқори кўрсаткичи унга тўғри келади.

Мавзуга оид