Иқтисодиёт | 09:57 / 02.10.2018
13006
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Маблағларни иқтисод қилиш учун янги тариф!

Фото: Қишлоқ қурилиш банк

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва 2017 йил 25 октябрдаги “Эркин иқтисодий зоналар ва кичик зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, банк хизмат тарифларини оптималлаштириш,  эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида фаолият юритаётган ташкилотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан “Эконом пакет” тарифи амалиётга тадбиқ этилди.

Эндиликда эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида фаолият юритаётган, мазкур тарифдан фойдаланадиган ташкилотлар “Қишлоқ қурилиш банк”нинг барча хизматлари учун ойига атиги 450 000 сўм тўлайди.

Ушбу тарифда депозит ҳисобварақларидан пул маблағларини ўтказиш бўйича амалиётлар бажариш, “UzCARD” пластик карталарига хизмат кўрсатиш, миллий валютада касса хизматини кўрсатиш ва бошқа хизматлар, пластик карталарга “SMS-хабарнома” ва интернет хизматларни улаш мутлақо бепул, қолган хизматлар эса арзонлаштирилган нархларда!

Мазкур тарифдан фойдаланиш корхона-ташкилотларни банк хизматларига ортиқча харажат қилмасдан ўз маблағларини иқтисод қилишига олиб келади. Иқтисод қилинган маблағлар ҳисобига янги ишчи ўринлари ташкил қилиш, ходимларнинг ижтимоий таъминотини янада яхшилаш имконияти яратилади.

Батафсил маълумотни қуйидаги веб-манзил орқали олишингиз мумкин: qishloqqurilishbank.uz/uz/tarif.php

Замонавий, қулай ва арзон банк хизматларидан фойдаланинг!

“Қишлоқ қурилиш банк” – фаровон ҳаётингиз хизматида!

Маълумот учун:

Телефон: 71 150-93-39

Веб-сайт: www.qqb.uz

Telegram:  t.me/QQBANK

Facebook: fb.com/official.qqb.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид