Жаҳон | 16:32 / 02.10.2018
11351
3 дақиқада ўқилади

Женева - чиқиндилардан тоза шаҳар

Маълумотларга кўра, Женевада ҳар бир фуқаро бир кунда 800 грамм атрофида чиқиндини пайдо бўлишига сабабчи бўлади. Тўпланган чиқинди Роден дарёси бўйида жойлашган Шеневьер заводида ёқиб юборилади. Бу Швейцариядаги энг катта завод ва унинг қурилиши учун ҳукумат 255 миллион франк миқдорида маблағ ажратган. Завод 2020 йилга бориб, қўшимча 100 минг тонна ахлатни йўқ қилиш имкониятига эга бўлади. Шунга қарамай, Швейцарияда ягона Женева кантонлиги аҳолиси чиқинди учун солиқ тўламайди. Гап шундаки, федерал мажбуриятга кўра, чиқарилаётган маиший чиқиндининг 50 фоизи қайта ишланиши лозим ва бунинг учун солиқ жорий этилган.  Ҳозирча кантон халқи белгиланган чегарадан ўтмади.

Чиқиндига қарши курашнинг турли усуллари

Шаҳарда жорий этилган янгилик қуйидагича: кантон маъмурияти La P’tite Poubelle Verte номли яшил челакни муомалага киритган.

Унга фақат озиқ-овқат қолдиғи, ундан чиққан чиқинди улоқтирилади. Фуқароларнинг шиори «Ахлатни ёқмасдан, уни қайта ишлаш»​ бўлиб, бу иш билан хусусий компаниялар шуғулланади. Компания ва унинг мижозлари чиқинди қачон, қай услубда тўплаб, белгиланган жойдан олиб кетишни ўзаро ҳал қилади.

Қайта ишлашнинг аниқ иккита фойдаси бор: табиий захираларнинг беҳуда сарфланишини тўхтатади ва бундан ташқари у энергия тежамкор саналади. Қолаверса, чиқинди чиқарувчи хўжалик эгалари учун ҳам уни турли қутиларга жойлаш мураккаб ишни туғдирмаса керак.

Масалан, шаҳарда маиший чиқиндининг 8 фоизини шиша идишлар ташкил этади. Улар, асосан, қизил, яшил ёки жигаррангда бўлади. Агар фойдаланишдан ташқари шишалар ахлат яшикларига рангига қараб, саралангач, ташланса, уни қайта ишлаш осон бўлади. Агар аралаш ташланса, ундан фақат яшил шиша тайёрлаш мумкин. Органик чиқиндилар эса таркибида 90 фоизгача суюқлик (кўпинча сув) сақлайди, шунинг учун уни ёқиб юбориш қийин. Электрон ва айрим техник воситаларни қайта ишлашнинг имкони бор, аммо кимёвий маҳсулотлар булардан холи. Шу туфайли, унсурлар учун алоҳида қути тайёрланган.

Кўчаларда темирдан ясалган тик тутқичларга қоплама ўраб қўйилади. Белгиланган вақтда қоплама алмаштирилади. Шундай қилиб, шаҳарда чиқинди ташлаш учун жойни топиш муаммо эмас.

Алишер Рўзиохунов,
KUN.UZ мухбири. Женева

Мавзуга оид