КХДРдан учирилган чиқинди шарларидан бири Жанубий Корея пойтахти Сеулдаги президентлик мажмуаси устида ҳавода ёрилиб кетди.

Yonhap агентлигининг Жанубий Корея армиясига таяниб хабар беришича, КХДРдан яна чиқинди шарлар учирилган.

Ўз навбатида, Жанубий Корея президентининг Хавфсизлик хизмати Шимолий Кореядан учирилган ҳаво шарларидан бири Жанубий Корея президенти мажмуаси устидан ёрилиб кетгани, ҳаво шарининг қолдиқлари эса бинога тушгани ҳақида хабар берган.

Хабар қилинишича, чиқинди Жанубий Корея Бош штаби (JCS) бошчилигида йиғилган ва унда хавфли моддалар бўлмаган.

Икки Корея ўртасидаги таранглик бир неча ойдан бери давом этмоқда.