АҚШда Трампга жўнатилган шубҳали хат текширилмоқда. Пентагон ходимларига юборилган бошқа пакетларда заҳар бўлган
АҚШ махфий хизмати мамлакат президенти Дональд Трампга юборилган шубҳали мактубни текширмоқда. Бу ҳақда CBS News телеканали идора расмий баёнотига асосан хабар берди.
Мактуб 1 октябрь, душанба куни қабул қилиб олинган. Шунингдек, Пентагоннинг икки юқори мартабали амалдори учун ҳам иккита пакет юборилган, унда, тахминларга кўра, рицин заҳари бўлган, деб хабар қилмоқда CBS. Президентга юборилган мактубнинг ўзи Оқ уйга олиб кирилмади, дея хабар беришди АҚШ махфий хизматидан. Идора Трампга мўлжалланган мактубда рицин бўлгани ёки бўлмаганига ойдинлик киритмаган. Посилкалар ҳафта бошида почта бўлинмасидан топилган, дея қайд этилади материалда.
Баёнотда таъкидланишича, АҚШ махфий хизмати бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан бирга ушбу масала устида иш олиб боряпти. Телеканал хабарига кўра, шубҳали посилкалар АҚШ Мудофаа вазирлиги раҳбари Жеймс Мэттис ва АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг ҳарбий-денгиз операциялари бўйича раҳбари адмирал Жон Ричардсонга ҳам юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трампга шубҳали конверт юборилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024