Ўзбекистон | 19:51 / 03.10.2018
43386
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳафта охирига бориб айрим ҳудудларда ҳаво совиб, ёғингарчилик кузатилади

Ўзбекистонда ҳафта охирига бориб ҳаво ҳарорати ўртача 10 даражагача тушиб кетади. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология маркази хабар бермоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Об-ҳаво бироз булутли, ёғингарчиликсиз бўлади. Фақатгина 6 октябрда айрим жойларда ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 5 октябрь куни кечаси 10-15, кундузи 25-30, 6-8 октябрь кунлари эса кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Об-ҳаво бироз булутли, ёғингарчиликсиз бўлади. Фақатгина 7 октябрда айрим жойларда ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 5 октябрь куни кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ, 6-8 октябрь кунлари эса кечаси 7-12, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. 5-6 октябрь кунлари ёғингарчиликсиз ўтади. 7-8 октябрь кунлари эса айрим ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади. Ҳаво ҳарорати 5-6 октябрь кунлари кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ, 7-8 октябрь кунлари эса кечаси 7-12, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. 5-6 октябрь кунлари ёғингарчиликсиз ўтади. 7-8 октябрь кунлари эса айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кузатилади. Ҳаво ҳарорати 5-6 октябрь кунлари кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ, 7-8 октябрь кунлари эса кечаси 7-12, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. 5-7 октябрь кунлари ёғингарчиликсиз ўтади. 8 октябрь куни айрим жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-15 даража илиқ, 5-6 октябрь кунлари кундузи 25-30 иссиқ, 7-8 октябрь кунлари эса 13-18 даражагача тушиб кетади. 

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Об-ҳаво бироз булутли, 5-6 октябрь кунлари ёғингарчиликсиз бўлади. 7-8 октябрь кунлари эса ёғингарчилик кузатилади. Ҳаво ҳарорати 5-6 октябрь кунлари кечаси 8-13, кундузи 18-23 даража илиқ, 7-8 октябрь кунлари кечаси 2-7 даража, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид