Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Азиз Абдуҳакимов Франциянинг энг йирик қурилиш компанияси вакили билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган "Ипак йўлида туризм" кўргазмаси доирасида Франциянинг энг йирик қурилиш компанияси вакили Тимур Жабуа билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. KUN.UZ мухбири шу ҳақида хабар берди.

Франциянинг энг йирик қурилиш компанияси ҳисобланган Vinci Construction Прагадаги Four seasons меҳмонхонаси, Париждаги U Arena стадиони ва Ашхободдаги Миллий парк каби лойиҳаларни амалга оширган.

Vinci Construction компаниясига 1899 йилда асос солинган бўлиб, у жаҳоннинг энг йирик қурилиш пудратчилари сирасига киради. Компания туристик инфратузилма объектлари, хусусан отель ва меҳмонхоналар қурилиши соҳасида кенг танилган.
Мавзуга оид
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026