Спорт | 18:10 / 05.10.2018
11168
4 дақиқада ўқилади

Ёшлар етакчиси ҳам ёшлар билан бир сафда туриб, югуриш мусобақаларида қатнашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда туман, шаҳар, вилоят ва республика миқёсида спорт мусобақалари сонини кескин кўпайтириш, ғолиб ва совриндорларни Ёшлар иттифоқи маблағлари ҳисобидан пуллик мукофотлар билан рағбатлантириш бўйича топшириқлар берган эди. Мазкур вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан 2018 йилнинг 1-6 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикасининг барча туман ва шаҳарларида «Ёшлар иттифоқи кунлари» доирасида «Ёшлар спорт ҳафталиги» ўтказилди.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янада ривожлантириш, спорт инфратузилмасини яратиш, аҳоли, айниқса ёшларни оммавий спортга жалб этиш, маҳоратли спортчиларни танлаб олиш, малакали мураббийлар тайёрлаш, халқаро нуфузли спорт мусобақаларига тайёргарликни қучайтириш мақсадида ўтказилаётган оммавий спорт мусобақалари республиканинг барча туман ва шаҳарларига, чекка-чекка қишлоқларигача кириб борди.

«Ёшлар спорт ҳафталиги» доирасида олимпия ва ноолимпия ҳамда миллий спорт турлари, жумладан баскетбол, қўл тўпи, футбол, волейбол, стол тенниси, енгил атлетиканинг югуриш, кураш, шашка, шахмат, сузиш, бадиий гимнастика, каратэ-до, ўзбек жанг санъати, дзю-до, кикбоксинг, тош кўтариш, арқон тортиш, таэквондо ИТФ ва бокс (3 минг 544 нафар ёшлар) бўйича тарғибот ва ташвиқот ҳамда спорт мусобақалари ўтказилди.

Республика бўйича ташкил этилган бадантарбия машғулотлари, шунингдек, 1 минг 400та спорт тадбирида 1 млн 709 минг 197 нафар (бадантарбия 1 млн 110 минг 075 нафар, спорт тадбирлари 659 минг 122 нафар) ёшлар иштирок этди.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри, Тахиатош, Қўнғирот, Тахтакўпир туманлари намунавий туман ва шаҳар сифатида танлаб олиниб, Республика ёшлар етакчиси Қ.Қуронбоев ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Набиев бошчилигида Республика ишчи гуруҳ аъзолари томонидан тегишли вазифалар тақсимлаб олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси, «Нуроний» жамғармаси, Ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, Республика ҳудудидаги 6та олий таълим муассасаси ҳамда 16та туман ва шаҳарларида вазирлик, идора ва ташкилотлар билан келишилган ҳолда жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янада ривожлантириш, спорт инфратузилмасини яратиш, аҳоли, айниқса ёшларни оммавий спортга жалб этиш мақсадида 2018 йил IV чорак давомида манзилли тақвим-режа ишлаб чиқилди.

Қорақалпоғистон Республикасида 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган 735 минг 204 нафар ёшдан, жорий йилнинг 5 октябрь ҳолатига эрталабки бадантарбия ва 180та спорт турлари бўйича 354 минг 920 нафари (бадантарбия 328 минг 915 нафар, спорт тадбирлари 26 минг 500 нафар) иштирок этди.

Мазкур тадбирлар давомида Республика ёшлар етакчиси Қаҳрамон Қуронбоев ҳам қорақалпоғистонлик ёшлар билан бир сафда туриб, спортнинг югуриш мусобақасида иштирок этди.

«Ёшлар спорт ҳафталиги» доирасида амалга оширилаётган спорт тадбирлари мактаб ва олийгоҳларда, спорт майдончалари ва маҳаллаларда, бир сўз билан айтганда кенг жамоатчилик вакиллари ўртасида республика бўйлаб давом этмоқда.

Мавзуга оид