Технология | 20:52 / 05.10.2018
14852
1 дақиқада ўқилади

LG бешта камерали смартфон тақдим қилди

LG компанияси 3та асосий ва 2 та олд камерага эга янги V40 ThinQ смартфонини тақдим қилди.  

Маълум қилинишича, янги смартфон 6,4-дюймли, 3120х1440 пикселли OLED-дисплей олган. Қурилма Qualcomm Snapdragon 845 процессори негизида ишлайди, 6 Гб тезкор хотира ва 64 ёки 128 Гб доимий хотирага эга. 

Смартфоннинг асосий камераси 12 Мп, 16 Мп ва 12 Мпли модуллардан, олд камераси эса 8 ва 5 Мпли иккита модулдан иборат.

Смартфон корпуси IP68 стандарти бўйича чанг ва намдан ҳимояланган. Қурилма аккумулятори сиғими 3300 мА-соатни ташкил қилади. 

Янги смартфон 18 октябрдан сотувга чиқади. Смартфон кулранг, қора, кўк ва қизил рангларда 900 доллардан бошлаб таклиф қилинади. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид