Лас-Вегасда Конор МакГрегор ва Хабиб Нурмагомедов ўртасидаги жанг олдидан жангчиларнинг вазнини ўлчаш маросими бўлиб ўтди.
Вазн ўлчаш натижаларига кўра, Макгрегорнинг вазни 70,03 килограммни, Нурмагомедовники эса рухсат этилган чегара – 70,3 килограммни ташкил қилган.
Нурмагомедов ва МакГрегор ўртасидаги жанг UFC 229 мусобақаси доирасида Тошкент вақти билан 7 октябрда бўлиб ўтади. Россиялик енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камарини ҳимоя қилади.
Мусобақа трансляцияси 7 октябрь соат 6.50 атрофида бошланади. Мусобақанинг Нурмагомедов ва МакГрегор ўртасидаги бош жанги эса соат 9 атрофида бошланиши кутилмоқда.