Сўровнома: Ўзбекистонликларнинг кўпчилик қисми Хабиб Нурмагомедовга мухлислик қилишмоқда
Бугун, 7 октябрь куни UFC’нинг икки вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Конор Макгрегор ва енгил вазн тоифасидаги чемпион, россиялик Хабиб Нурмагомедов UFC 229 мусобақаси доирасида ўзарo жанг қилмоқда.
«Трибуна» сайтининг телеграм каналида ушбу жанг арафасида сўровнома ўтказилиб, респондентлардан қайси спортчига ишқибозлик қилиши сўралди.
12 мингга яқин киши иштирок этган сўровнома якунларига кўра, ўзбекистонликларнинг кўпчилик қисми россиялик спортчига ишқибозлик қилиши маълум бўлган. 9 мингдан ортиқ ўқувчи, яъни сўровнома иштирокчиларининг 76 фоизи Хабиб Нурмагомедовга мухлислик қилишини билдирган.
Ирландиялик спортчини эса 2 мингга яқин киши, яъни сўровнома иштирокчиларининг 18 фоизи қўллаб-қувватламоқда. 6 фоиз киши бу жангга бефарқлигини билдирган.
Мавзуга оид
10:59 / 24.01.2021
UFC 257. Марказий жангда Порье Макгрегорни нокаутга учратиб, реванш олди
19:10 / 29.11.2019
Макгрегор қайтмоқда: у UFC афсонасига қарши жанг ўтказади
08:00 / 26.11.2019
Хабиб Нурмагомедов кейинги жангини Тони Фергюсонга қарши ўтказади
14:14 / 26.10.2019