Жамият | 08:29 / 08.10.2018
9614
1 дақиқада ўқилади

Кореяга бориш орзусини пучга чиқарган аёл ушланди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Маълум бўлишича, шу йил 6 октябрь куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил 7 май куни Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида яшовчи С.А. исмли аёл Чилонзор туманида Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида яшовчи М.Қ.га шу йил июль ойида Корея давлатига ишлаш учун юборишини айтиб, алдов йўли билан ундан 4 400 АҚШ долларини олиб, шу кунга қадар ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги кўрсатилган. С.А. ушланган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид