Жаҳон | 20:01 / 08.10.2018
5926
2 дақиқада ўқилади

Qatar Airways "Внуково" аэропортининг 25% акциясини харид қилиш бўйича ҳужжат имзоланишини кутмоқда

Фото: kazembassy.ru

Қатарнинг Qatar Airways авиакомпанияси бир неча ҳафта ичида "Внуково" аэропортининг 25% акциясини сотиб олиш жараёнини бошлаб берувчи ҳужжат имзоланишини кутмоқда. Бу ҳақда авиакомпания ижрочи директори Акбар ал-Бакирга асосланиб РИА Новости хабар берди.

"Ҳозирда активларни баҳолаш босқичидамиз, шундан сўнг ҳужжат имзоланади. Бу бир неча ҳафта ичида амалга ошиши кутилмоқда", — деди ал-Бакир. У Қатар авиакомпанияси "бу активларга жуда қизиқаётганини" билдирди.

Қатар авиаташувчиси шу йилнинг март ойида "Внуково" аэропорти улушини сотиб олмоқчилигини билдирганди. Апрелда эса Qatar Airways ва "Внуково" аэропорт умумий акцияларининг 25%ини сотиб олиш бўйича меморандум имзолади.

Эслатиб ўтамиз, 3 октябрь куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси 2018 йил 28 октябрдан Ўзбекистондан Москва шаҳрига барча рейсларни “Домодедово” аэропортидан “Внуково” аэропортига ўтказаётганлигини маълум қилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид