Жаҳон | 21:41 / 11.10.2018
8161
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон давлат қўриқлаш хизмати бошлиғи ўз лавозимидан озод этилди

Фото: sgork.gov.kz

Қанат Оразқулов бошқа ишга ўтказилиши муносабати билан Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг фармони билан давлат қўриқлаш хизмати бошлиғи лавозимидан бўшатилди. 

Энди Қозоғистон давлат қўриқлаш хизмати бошлиғи вазифаларини Азимхон Жусипов бажаради.

Оразкулов хизматга 2018 йил 23 майда бошлиқ этиб тайинланган. Бунгача у президент ишлари бошқарувчиси ўринбосари, президент қўриқлаш хизмати бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Давлат қўриқлаш хизмати Қозоғистон президенти, қўриқланувчи шахслар шахсий хавфсизлигини таъминлаш; Қозоғистон президенти, бошқа қўриқланувчи шахслар ҳаёти, саломатлиги, ҳуқуқи, эркинлиги, шаъни ва мулкига қаратилган қоидабузаликларни аниқлаш ва олдини олиш; қўриқланувчи объектлар ҳамда қўриқланувчи шахслар борувчи бошқа жойларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланади.

Мавзуга оид