Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазирлар Маҳкамасининг Чорвачилик, паррандачилик, балиқчиликни ривожлантириш бўйича шўъбаси мудири ишдан кетди
Фото: Dreamstime
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг Чорвачилик, паррандачилик, балиқчиликни ривожлантириш масалалари шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди.
Қайд этилишича, Аъзам Эркинович Равшанов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг Чорвачилик, паррандачилик, балиқчиликни ривожлантириш масалалари шўъбаси мудири лавозимидан озод қилинди.
Билдирилишича, А.Равшановнинг аввалги лавозими бўйича белгиланган тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари сақлаб қолинади.
Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бу ҳақдаги тегишли қарорни 2018 йил 9 октябрь куни имзолаган.
Мавзуга оид
13:48 / 10.12.2025
Гўшт ва сут ишлаб чиқаришни ошириш учун 300 минг бош чорва олиб келинади
23:00 / 08.11.2025
Вашингтонда ноёб саммит ва дорихоналарда арзончилик ваъдаси — ҳафта дайжести
12:07 / 06.11.2025
Гўшт импортида монопол компания пайдо бўлишига йўл қўйилмайди
08:48 / 04.11.2025