21:20 / 15.10.2018
7789

Мамаев ва Кокорин дўппослаган мулозимлар орден билан мукофотланди

Россия президенти Владимир Путин ака-ука Кокоринлар ва Павел Мамаев томонидан дўппосланган мулозимларни давлат мукофотлари билан тақдирлади.

Минпромторг департаменти директори Денис Пак «Ватан олдидаги хизматлари учун» ордени, «НАМИ» ташкилоти бош директори Сергей Гайсин Александр Невский ордени билан мукофотланди.

Минпромторг ва «НАМИ» президент кортежи ва Aurus-41231SB «Сенат» хизмат машинасини лойиҳалаштириш билан шуғулланган эди. Унга 12 миллиард рублдан ортиқ маблағ сарфланди. Путин май ойида ўтказилган инаугурация маросимига илк маротаба шу машинада келган эди.

Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь куни ака-ука Кокоринлар ва Мамаев Москвадаги қаҳвахоналардан бирида Минпромторг мулозими Денис Пак ва «НАМИ» ташкилоти раҳбари Сергей Гайсинни дўппослашган эди. Бу можародан бироз олдин эса «Первий канал» бошловчиси Ольга Ушакованинг ҳайдовчисига ҳужум қилишган. Жабрланганлар турли тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Бу иш юзасидан Москва полицияси 213-модда (Безорилик) бўйича жиноят иши очди ва иштирокчиларни ҳибсга олди. Айбдорларга 7 йиллик қамоқ жазоси таҳдид солмоқда.

Top