Light | 11:43 / 15.10.2018
24963
3 дақиқада ўқилади

Замонавий диққатга сазовор жойларга айланган тўғонлар

Барча қитъалар бўйлаб ўзининг буюклиги ва назокати билан кишини ҳайратга солувчи қадимий дунёнинг ғаройиб иншоотлари кенг тарқалган. Инсон доим ёдгорлик буюмларини яратишга интилган. Замонавий даврнинг қайси иншоотлари ўзининг кучи ва аҳамияти билан қадимий қурилмаларга тенг кела олади? Диққатимизни инсон томонидан яратилган тўғонлар ўзига жалб қилди. Улардан баъзилари табиатни забт этиш бўйича нафақат улкан ғояни амалга ошириш намунаси, конструкциясининг мураккаблиги билан ҳайратга солади, шу билан бирга инсоният манфаатига  ҳам хизмат қилади.

Фото: Wikipedia

Швейцария

Швейцарияда қурилган Контра дамбаси ёки Локарно тўғони ўзининг улкан ўлчами ва конструкциясининг мураккаблиги билан кишини ҳайратга солади.

Арканинг узунлиги 400 метр, бўйи – 220 метрни ташкил қилади. Кенглиги 28 метр бўлган асосдан тўғон 7 метрга қадар ингичкалашиб боради. Қурилма 1,3 минг куб метр сувни ўтказишга қодир.

Фото: Wikipedia

Австралия

Тасманиядаги сувга бўлган эҳтиёжнинг деярли 15 фоизи мазкур Гордон тўғони ёрдамида қондирилади. Конструкциянинг икки марта: вертикал ва горизонтал бурилиши унинг ўзига хослиги ҳисобланади. Муҳандисларнинг ҳисобига кўра, танланган кўрсаткичлар сабаб тўғон сув оқимининг катта миқдорини ушлаб қолади.

Фото: Wikipedia

АҚШ

Калифорнияда жойлашган Монтичелло тўғонининг ўзига хослиги нафақат баландлиги (90 метрдан ортиқ), балки сув оқиб келиши учун чуқур воронканинг мавжудлигида ҳамдир.

Бу тўғон тик нишаб бурчагига эга.

Фото: Wikipedia

АҚШ

Американинг диққатга сазовор жойларидан бири Колорадо дарёсида барпо этилган Гувер тўғонининг қурилиши АҚШ тарихидаги энг йирик воқеалардан бирига айланди. Унинг қурилишига 5 йил кетган (1931 йилдан 1936 йилгача) ва муддатдан 2 йил олдин якунланган. Баландлиги – 220 метр, узунлиги эса 200 метрни ташкил қилади.

Фото: Wikipedia

Хитой

Янцзи дарёсидаги электр станциясининг қурилиши 2000 йиллар бошида якунланган. «Учта тоғ дараси» дунёдаги энг кучли тўғонга айланди ва яна бир марта Хитойнинг ўсиб келаётган қудратини намойиш этди.

Қурилиш жараёнларига деярли 1,5 млн киши жалб этилган ва 200 миллион доллардан ортиқ пул сарфланган.

Фото: Wikipedia

Бразилия

Бразилиянинг Парагвай билан чегарасида қурилган тўғон Хитойнинг «Учта тоғ дараси» рақобатчиси ҳисобланади.

7,2 метрни эгаллаган бу энергетик комплекс 2007 йилда очилган.

Фото: Wikipedia

Туркия

Қадимий Евфрат дарёси унга Туркиядаги энг катта  - Отатурк тўғонини қуриш орқали «жиловланган». Унинг асосий вазифаси – электр энергиясини олиш ва ҳудуднинг чўл зоналарини ирригация қилишдан иборат.

Мавзуга оид