Жамият | 14:17 / 16.10.2018
11398
1 дақиқада ўқилади
ИИВ: устаси фаранг фирибгарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Шу йил 15 октябрь куни туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2015-2016 йил давомида Марказ 5-даҳада яшовчи Р.О. ва укаси Э.О. фуқаро Ф.К.га биргаликда кўп қаватли уйларни қуриб, сотишни ҳамда кўп даромад олишликни айтиб, алдов йўли билан ундан 5 000 АҚШ доллари пулларини олгани ва шу кунга қадар берган ваъдаларини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганликлари кўрсатилган.
Р.О. ва Э.О. қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
17:26 / 08.11.2024