Light | 13:28 / 16.10.2018
13968
3 дақиқада ўқилади

“Китоб қурти”. Жефф Безоснинг муваффақият тарихи

30 ёшида Жефф Безос Уолл-стритдаги сердаромад ишини ташлаб, китоблар савдоси билан шуғуллана бошлади. Бугун у – сайёрадаги бадавлат одам ва медиамагнат.

Фото: Global Look Press

Relentless компанияси ҳақида эшитганмисиз? Қизиқ таржима қилинганида “шафқатсиз” маъносини берадиган номга эга ташкилот нима билан шуғулланиши мумкин. Ҳайрон қоласиз, бироқ бу компанияни биласиз. Браузерингизга relentless.com деб ёзинг. Бу корпорация эгасини танишингиз аниқ. Бу Жефф Безос – дунёдаги бадавлат одам ва Amazon онлайн компаниясининг асосчиси.

Безос 1964 йилда Нью-Мексико штатида туғилган. Унинг онаси бор-йўғи 17 ёшда эди. Тўрт йилдан сўнг у Жеффнинг отаси билан ажрашиб, тез орада Майк Безосга турмушга чиқади. Майк Безос кичик Жеффрига ўз фамилиясини берди.

Мактабда Безос аълочи ўқувчилардан эди. Уни тугатиб, Принстонга ўқишга кирди. Дастлаб физикага қизиқарди, бироқ тез орада информатика ва инжиниринг уни ўзига жалб этди. Институтни тугатиб, Безос Уолл-стритда ишлай бошлади. У ерда ўзининг бўлажак рафиқаси, Принстон битирувчисини учратди. Маккензи Безос Принстонда адабиётни ўрганарди. Унинг севимли китобларидан бири – Кадзуо Исигуронинг “Куннинг якуни” асари Amazon топ-менежерларига ўқиш учун тавсия этилади.

Фото: Getty Images

30 ёшида Жефф ишдан кетди ва Вашингтон штатидаги Сиэтл шаҳрига кўчиб ўтди. У ерда ўз бизнесини очишга қарор қилди.

Кейин нима бўлгани ҳаммангизга аён. Amazon компаниясининг бошқа компаниялардан устунлик жиҳатлари бор эди. Компания китобларни рақобатчиларига қараганда арзонроқ сотарди. Унинг муваффақият сири нимада? Барча харидлар интернет орқали амалга оширилишида. Дастлаб компания жуда сирли эди. Ҳеч ким унда нечта ходим ишлаши, омборхоналари қаерда жойлашганини билмас эди. Вақт ўтиши билан компания ҳам, Безос ҳам омма орасида машҳурликка эришди.

Ўтган йили Amazon компанияси маҳсулотлар ритейли бозорига кириш мақсадида Whole Foods озиқ-овқат тармоғини 13,7 млрд долларга сотиб олди. Мижозлар хулқ-атворини таҳлил қилишга қурилган компания учун таомларни хуш кўриш борасидаги маълумотлар алоҳида қимматга эга. Бундан ташқари, маҳсулотларни сотиш ҳам қийин эмас.

Фото: AFP

Amazon капитализацияси 1 трлн долларга яқинлашгани сайин Жефф Безос “сояга ўтиш”ни бошлади. Хусусий космонавтика лойиҳаси Blue Origin’га жуда жиддий қарайди. Фазовий лойиҳалардан чалғимаслик учун Amazonнинг ритейлдаги лойиҳалари бошқарувини ўзга кишиларга ишониб топширган.

Мавзуга оид