Жаҳон | 22:33 / 18.10.2018
4333
2 дақиқада ўқилади

АҚШ молия вазири журналистнинг йўқолиши сабабли Ар-Риёдга сафарини бекор қилди

АҚШ молия вазири Стивен Мнучин Саудия Арабистонида ўтадиган инвестициявий анжуманга бормайдиган бўлди. 

Ушбу қарорга The Washington Post нашри журналисти Жамол Қошиқчининг Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллигида йўқолганидан кейин келинган. 

“Ҳозиргина АҚШ президенти Дональд Трамп ва бош котиб Майк Помпео билан учрашдим ва биз Саудия Арабистонидаги Future Investment Initiative саммитида иштирок этмаслигимга қарор қилдик”, деб ёзган Мнучин.

Аввалроқ анжуманда бир қатор расмий шахслар ва компаниялар, жумладан, Google вице-президенти Диана Грин, Ford Motor Company директорлар кенгаши раиси Билл Форд, JPMorgan Chase раҳбари Жеймс Даймон, Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристин Лагард иштирок этишдан бош тортганди. 

Шунингдек, Uber, Viacom ва AOL компаниялари саммитда иштирок этишдан, АҚШнинг CNN, The Financial Times, The New York Times, CNBC ва Bloomberg нашрлари эса уни ёритишдан бош тортган.

Журналист Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллигида ўлдирилгани тахмин қилинмоқда. 

“Чўлдаги Давос” каби маълум бўлган саммит 23-25 октябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

Мавзуга оид