Технология | 23:50 / 18.10.2018
4774
1 дақиқада ўқилади

Apple янги iPad ва Mac’ларни тақдим қилади

Apple Inc. компанияси Нью-Йоркда 30 октябрда ўтадиган тадбирда Mac шахсий компьютери ва iPad’нинг янги версияларини тақдим қилади. 

Журналистлар “There's more in the making” шиори бўлган тадбирга таклиф олишган.  

Маълум қилинишича, тадбир маҳаллий вақт билан соат 10да бошланади. Айфонлар тақдимотидан фарқли, тадбир Apple’нинг Купертинодаги бош қароргоҳида эмас, балки Бруклиндаги Ховард Гилман театрида бўлиб ўтади. 

Компания тадбирда экрани атрофида кичрайтирилган рамкали, Face ID функциясига эга янги iPad Pro’ни тақдим қилади. Бундан ташқари, компания янги макбукни кўрсатиши мумкин. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид