Жаҳон | 21:30 / 18.10.2018
22536
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Молдова президенти билан учрашувда мудраб қолди (видео)

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Молдова президенти Игор Додон билан матбуот анжуманда мудраб қолди. Эрдўғаннинг кўзлари юмилиб, уни бир неча сония мудроқ босган.

Эрдўған 17 октябрдан бери Молдовада ташриф билан қолмоқда. Икки раҳбар ўзаро учрашув вақтида стратегик ҳамкорлик ҳақида меморандум имзолашган.

Ўтган йил ҳам Эрдўған билан шунга ўхшаш ҳолат юз берганди. У украиналик ҳамкасби Пётр Порошенко чиқиши вақтида мудраб қолганди. 

Мавзуга оид