Спорт | 23:10 / 18.10.2018
3670
2 дақиқада ўқилади

ХОҚ президенти Буэнос-Айрес 2032 йилда Олимпиадани ўтказа олишини маълум қилди

Фото: EPA-EFE/JEON HEON-KYUN

Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес 2032 йилда ёзги Олимпиадани қабул қила олиши мумкин. Бу ҳақда журналистларга Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах айтиб ўтди.

Ҳозирда Буэнос-Айрес ўсмирлар Олимпиадасини қабул қилмоқда.

“Бу жуда муваффақиятли ўтган ўйинлардан кейин Буэнос-Айрес Олимпиадани қабул қила олишига ҳеч кимда шубҳа бўлмаслиги керак”, деб айтган Бах. У журналистлардан бирининг “Бу воқеа 2032 йилда бўлиши мумкинми?” деган саволига “Ҳа” деб жавоб берган. 

Аввалроқ ушбу Олимпиадани Индонезия ҳамда Жанубий Корея Шимолий Корея билан биргаликда ўтказиш истагини билдирган.

2020 йилги ёзги Олимпиада 2020 йилда Токиода, 2024 йилда Парижда, 2028 йилда эса Лос-Анжелесда бўлиб ўтади.

2032 йилги Олимпиада пойтахти ХОҚнинг 2025 йилдаги сессиясида қабул қилинади.

Ўзбекистон терма жамоасининг ўсмирлар Олимпиадасидаги медаллари сони 15тани ташкил қилмоқда. Айни пайтда Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 5та олтин, 4та кумуш ва 6та бронза медаллари мавжуд. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид