Москвага Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси келгани хабар қилинди
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Москвага келди, деб хабар қилди РИА Новости дипломатик манбага асосланиб.
"У Москвага етиб келди",- деди агентлик манбаси.
Аввалроқ Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков АҚШ президентининг ёрдамчиси Москвага келишини, Россия ундан АҚШнинг ракеталар бўйича шартнома борасидаги кейинги қадамлари тўғрисида изоҳ олишни мўлжаллаётганини маълум қилганди.
Болтон ташрифи давомида Россия президенти Владимир Путин ва хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев билан учрашади. Душанба куни у Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан учрашиши режалаштирилган.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномадан чиқиши ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
11:47 / 13.11.2024
Москвада чақирилувчиларга Россиядан чиқиб кетиш тақиқлангани ҳақида хабар берилди
19:24 / 27.10.2024
Москвада хорижлик мигрантлар учун патент нархи қарийб 20 фоизга ошади
12:56 / 25.10.2024
Германиянинг Москвадаги элчиси РФ ТИВга чақирилди
12:12 / 28.09.2024