ОАВ: Трамп Хитой товарларига божларни юмшатмайди
АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой товарларига нисбатан жорий этилган божхона божларини юмшатмайди. Бу ҳақда Axios манбаларга таянган ҳолда маълум қилди.
Таъкидланишича, Трамп амалдаги тарифлар Хитой томонига босим ўтказишда унга кўпроқ дастакларга эга бўлиш имконини беради, деб ҳисоблайди.
Манбалардан бирининг сўзларига кўра, Америка президенти Пекин «кўпроқ азоб чекишини» истайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Вашингтон томонидан пўлат ва алюминийга қўшимча божлар қўлланилганлиги сабабли Жаҳон савдо ташкилотида (ЖСТ) АҚШ билан низо бўйича ҳакамлик гуруҳи ташкил этишни сўраганди.
Хитой томонининг фикрига кўра, пўлат ва алюминийга Америка божлари аслида савдо протекционизми саналади ҳамда кўп томонлама савдо қоидаларига зид келади.
Мавзуга оид
02:48 / 06.11.2024
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26 / 06.11.2024
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
09:40 / 17.08.2024
Суд ҳукмларининг дубликати ва кўчирма нусхалари учун бож тўланади
07:30 / 26.07.2024