Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп глобал божларни 15 фоизга оширишини эълон қилди
АҚШ Олий суди 20 феврал куни Трамп томонидан дунёнинг аксарият давлатларига нисбатан бир томонлама тартибда жорий этилган божларни ноқонуний деб топганди.
АҚШ президенти Доналд Трамп АҚШга импорт божларини 15 фоизга оширишини эълон қилди. У бу ҳақда ўзининг Truth Social тармоғидаги саҳифасида ёзди.
«Мен, Америка Қўшма Штатлари президенти сифатида 10 фоизлик глобал тарифларни зудлик билан 15 фоизга ошираман», — деб маълум қилди Трамп.
У Олий суднинг «ўта антиамерикача» қароридан сўнг ушбу қарорга келганини қўшимча қилди.
АҚШ Олий суди 20 феврал куни Трамп томонидан дунёнинг аксарият давлатларига нисбатан бир томонлама тартибда жорий этилган божларни ноқонуний деб топди. Суднинг фикрича, Трамп тарифларни жорий этишда фавқулодда иқтисодий ваколатлар тўғрисидаги қонунни қўллаш орқали ўз ваколатларини суиистеъмол қилган.
Қарор эълон қилинганидан бир неча соат ўтиб, Трамп фавқулодда матбуот анжумани ўтказди. У Олий суд қароридан ҳафсаласи пир бўлганини айтиб, унинг тарифларига қарши овоз берган консерватив судяларни “ёмон республикачилар” деб атади.
АҚШ президенти бошқа давлатларга нисбатан эмбарго киритишга ҳақли эканини таъкидлаб, янги йиғимлар жорий этилишини, аммо бу сафар бошқа ҳуқуқий асосда амалга оширишини билдирди. У 1974 йилги Савдо тўғрисидаги қонуннинг 122-бўлимига таяниб, амалдаги тарифларга қўшимча равишда 10 фоизлик глобал бож киритиш бўйича фармон имзолашини маълум қилди.
Мавзуга оид
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
13:28 / 22.06.2026
АҚШ–Эрон сулҳи: ким нимага эришди?
22:10 / 21.06.2026
Эрон Трамп таҳдидларидан сўнг музокараларни давом эттиришдан бош тортди
18:11 / 20.06.2026