14:37 / 22.10.2018
2850

«Спартак» Каррерани истеъфога чиқариб юборди

Москванинг «Спартак» клуби директорлар кенгаши Массимо Каррерани бош мураббий лавозимидан истеъфога чиқарган.

Клуб баёнотида «Спартак»нинг ўтган мавсумдаги натижалари қониқарсиз бўлгани қайд этилган.

«Вазифаларнинг ҳеч бири бажарилмади. Жамоанинг бу мавсумдаги натижалари ва ўйини эса ижобий ўзгариш бўлмаганини кўрсатди», — дейилади клуб баёнотида.

Эндиликда «Спартак»ни Рауль Рианчо бошқариб туради.

Италиялик Массимо Каррера 2016 йилнинг августида «Спартак» бош мураббийи этиб тайинланганди. У клуб билан 2016/2017 йилги мавсумда Россия чемпиони бўлди ва  мамлакат Суперкубоги учун баҳсда ғалаба қозонди.

Ўтган мавсумни «Спартак» РФПЛ турнир жадвалининг учинчи ўрнида якунлаганди; бу мавсумда эса жамоа еттинчи ўринда бормоқда. 21 октябрь куни клуб Туланинг «Арсенал» клубига 2:3 ҳисобида ютқазди, бу клубнинг уй учрашувларида қаторасига учинчи марта мағлубиятга учраши эди.

Top