20:13 / 22.10.2018
8706

Тошкент шаҳрининг 3та туманида молия бўлимларига янги мудирлар тайинланди

Тошкент шаҳрининг туман молия бўлимларида бир қатор ўзгаришлар рўй бермоқда.

Ҳозирги куннинг талабини инобатга олган ҳолда, тизимининг муҳим бўғини сифатида янада такомиллаштириш, малакали кадрларни янги марралар сари чорлаш мақсадида қуйидаги тайинловлар амалга оширилди.    

Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокимлиги Молия бўлимига Олимжон Аҳмедович Холиқулов мудир этиб тайинланган.

Олимжон Аҳмедович Холиқулов

Олимжон Холиқулов 1975 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. 1997 йилда Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети, 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи, молиячи.

Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокимлиги Молия бўлимига Фирдовси Шер-Алиханович Валиханов мудир этиб тайинланди.

Шер-Алиханович Валиханов

Валиханов Фирдовси Шер-Алиханович 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2003 йилда Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетини тамомлаган. Мутахассислиги маркетинг.

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокимлиги Молия бўлимига Дамир Абдуллаевич Ражабов мудир этиб тайинланди.

Дамир Абдуллаевич Ражабов

Дамир Ражабов 1981 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. 2002 йилда Тошкент молия институтини бакалавр, 2005 йилда эса магистратурасини тамомлаган. Мутахассислиги молиячи, давлат маблағларини бошқариш.

Top