Марказий Осиё жаҳон иқтисодиёти ва инвестиция харитасида тобора муҳим ўрин эгаллаб бораётган бир пайтда, Silk Road Finance & Technology Forum халқаро ҳамкорлик, инновациялар ва инвестицияларни ривожлантиришга қаратилган муҳим мулоқот майдонига айланади.

Форумда халқаро сиёсий доиралар вакиллари, марказий банклар раҳбарлари, институционал инвесторлар, глобал технология визионерлари ҳамда йирик компаниялар раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда. Улар молия технологиялари, рақамли трансформация, сунъий интеллект, инвестициялар, молиявий инклюзивлик ва барқарор иқтисодий ўсиш масалаларини муҳокама қиладилар.

Ушбу нуфузли тадбир Тошкентнинг халқаро молия ва технология маркази сифатидаги нуфузини янада мустаҳкамлаш, Марказий Осиё мамлакатлари учун янги инвестиция ва ҳамкорлик имкониятларини яратишга хизмат қилади.

Silk Road Finance & Technology Forum минтақа ва глобал бозорлар ўртасидаги алоқаларни кучайтириш, инновацион ғоялар ва илғор ечимларни бирлаштиришга қаратилган муҳим платформа бўлиши кутилмоқда.

Форумда иштирок этиш истагини билдирганлар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин: