Ўзбекистон | 22:23 / 22.10.2018
7378
5 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда «INNOWEEK»: бизни нималар кутмоқда?

22—26 октябрь кунлари «Ўзэкспомарказ»да хорижий илмий-инновацион марказлар, инвестицион фондлар, технологик агентликлар, технопарклар ва бизнес инкубаторларнинг фаол иштирокида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган «INNOWEEK» инновацион ғоялар ҳафталиги бўлиб ўтади. 

Бугун, 22 октябрь куни ҳафталик юзасидан ташкилотчилар ва ОАВ вакиллари иштирокида Ёшлар пресс клубида пресс-брифинг ўтказилди, деб хабар беради Kun.uz мухбири.

Шу куни журналистларга вазирлик томонидан Тошкент шаҳридаги инновацион инфратузилмалар бўйлаб (Геномика ва биоинформатика маркази, D.M.С. инновацион клиникаси, Илғор технологиялар маркази, «Автосаноат» инновацион маркази) экскурсия ташкил этилди.

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати

Эртага, 23 октябрь куни Халқаро инновацион ярмарканинг очилиш маросими бўлиб ўтиши кутилмоқда. Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Бош вазир ўринбосари Сухроб Холмурадов, Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, чет эл давлатларининг Ўзбекистондаги элчихоналарининг вакиллари, ишбилармонлар ва инвесторлар иштирок этиши режалаштирилган.

"Иштирокчилар Халқаро инновацион ярмарка экспонатлари билан яқиндан танишиб олганларидан сўнг Халқаро инновацион-инвестицион форумнинг очилиш маросимини бошлаб беришади. Мазкур форумда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари С. Холмурадов, Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Абдураҳмонов, БМТ нинг доимий координатори ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги Доимий вакили Хелена Фрейзер, Turboden S.p.A. (Италия) компания директори Марко Барези, Ўзбекистондаги халқаро ҳамкорлик агентлиги бошлиғи ўринбосари Мунэо Такасака, «Systematic inventive thinking» компаниясининг устувор йўналишларни излаш ва инновациялар департаменти бошлиғи Мишель Асияг, Ўзбекистонда халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти ваколатхонасининг бошлиғи Йорг Пуделька ва бошқалар президиум иштирокчилари сифатида чиқиш қилади", дейди вазирлик расмий вакили. 

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати

Мазкур халқаро инновацион инвестицион форумда 2018 йил – Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили мобайнида иқтисодиётнинг барча тармоқларида, ҳудудларда жорий этилган инновациялар ва келажакдаги аниқ истиқболлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан тасдиқланган 2019—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегияси моҳиятини оммага етказиш ва Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилга келиб Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 илғор мамлакати қаторига кириши учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратиш бўйича муҳокама бўлиб ўтади.

Инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида кейинги кунлар ижтимоий, молия-банк, қишлоқ хўжалиги, иқтисодиётнинг реал сектори ҳамла давлат бошқарувидаги инновациялар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги “Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган шартнома асосида харид қилиш орқали тижоратлаштириладиган ишланмаларнинг намойиши бўйича конференция бўлиб ўтади.

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати

«INNOWEEK»дан кўзланган мақсадлар:
- давлат органлари, эркин иқтисодий ва кичик тадбиркорлик субъектлари, технопарк ва хусусий тадбиркорлик муассасалари ва шу билан биргаликда, иқтисодиётнинг реал секторлари билан илмий академик ва саноат илмий тадқиқотчилик муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни чет элнинг етакчи  сармоядор фондлари, инновацион марказлари ва бошқа ташкилотлари иштирокида мустаҳкамлаш;

- Ўзбекистон ва ривожланган мамлакатларда технологиялар трансфери жараёнини, шунингдек, иқтисодиёт ва хусусий тадбиркорликни реал сектор корхоналарида ишлаб чиқишни амалга ошириш натижалари билан амалий танишиб чиқишни таъминлаш орқали ички инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни тижоратлаштириш учун шарт-шароитлар яратиш;

- инновацион ғояларни, технологиялар ва лойиҳалашда ва ишлаб чиқишда ва жорий этишда сармояларни кенг жалб этиш, давлат ва хусусий секторлардаги ютуқ ва илм-фанни ички ва ташқи бозорда амалда самарали татбиқ этиш;

- саноат корхоналарини жадал такомиллаштиришга, илмий-тадқиқот муассасалари, хусусий тадбиркорлар ва инвесторлар ўртасида кооперация алоқаларини кенгайтиришга йўналтирилган минтақавий ва халқаро алоқаларни ривожлантириш;

- халқаро инвестицион форумлар, давра суҳбатлари, семинарлар, маҳорат дарслари ва бошқа тадбирларни ўтказиш;

- илмий тадқиқотлар, инновацион ва ихтирочилик ғоялари, технологиялари ва лойиҳалари учун доимий фаолият кўрсатадиган ва тўлдирилган ахборот банкини яратиш.

Мавзуга оид