“Parkent-Plaza” тураржой комплекси бош директори билан интервью
Тошкентча плагиат!
Бугун биз “Parkent- Plaza” турар жой комплекси бош директори Шодиев Ойбек Равшановични суҳбатга таклиф қилдик.
1) Ойбек Ровшанович, биз ҳаммамиз сизнинг ўз чемпионингиз борлигини кўриб турибмиз! Мадримов Исроил Мадриханович тимсолида буни тасодифий плагиат деб хулоса қилиш мумкинми?
Аслини олганда, ҳеч ким ҳеч кимдан кўчираётгани йўқ! Бу тасодиф. Биз ҳаммамиз спортчимиз Мадримов Исроил Мадрихановични таниймиз, у Ўзбекистоннинг бокс бўйича миллий терма жамоаси аъзоси, шунингдек, бокс бўйича халқаро турнирлар ғолиби ва совриндори ҳисобланади. Биз спортчиларимизни қўллаб-қувватлаш тарафдоримиз. Мадримов Исроил Мадриханович офисимизга қўнғироқ қилди, объектга ташриф буюрди, “Parkent-Plaza” даги тураржой ҳамда ҳар бир мижозимизга таклиф қиладиган барча шартларимиз унга маъқул келди. Ўзбекистоннинг бокс бўйича чемпиони билан қўшни бўлишга нима дейсиз?
2) Интернет тармоқларида жуда кўп солиштириш ва ҳазиломуз кўринишлар пайдо бўлди, бу борада Сизнинг фикрингиз қандай?
Биз ўйлаймизки, бундай реакция мутлақо айни кутилганидек, инсонларнинг изоҳ ва фикрлари бизнинг нуқтаи назаримиз билан туташди. Ижтимоий тармоқларда ҳамиша турли хил фикрлар бўлади, лекин соғлом реакция бизнинг “Ўзингникини қўллаб-қувватла” шиоримиз кўпчиликнинг фикри билан мос тушганини кўрсатди.
3) Маркетинг соҳасидаги курашлар ёки нима содир бўлаяпти?
Биз бунга кураш ёки қандайдир салбий жараён сифатида қарамаймиз, бу брендлар мулоқоти. Барча содир бўлаётганларга бизнинг муносабатимиз ниҳоятда ижобий.
4) Сиз рақобат ва рақобатчиларга қандай муносабат билдирасиз?
Қурилиш бозори доимо таклифларга етарлича тўйинган ва лиммо-лим тўлган бўлиб келган. Айтишим мумкинки, рақобатчиларсиз бўлмайди! Рақобатсиз тараққиёт бўлмайди. Улар ҳам ишлашмоқда ва ҳар ким ўз билганича ишлайди. Кимдир яхши бажаради, кимдир эса яхши ва муддатида бажаради.
5) Ойбек Равшанович, айтинг-чи, Сиз қайси спорт тури билан шуғуллангансиз?
7-8 йил мен юнон-рум кураши билан шуғулланганман, бу спортчидан маълум ҳимояланиш ва техник ҳаракатлар ёрдамида рақибини мувозанатдан чиқариш ва курагини гиламга теккизиш талаб этиладиган якка кураш туридир. Спорт менга берган энг муҳим сабоқлар интизом, тартибни сақлаш, режалаштириш, ирода ва феъл-атвор кабиларни мен ўз жамоамга ўргатмоқдаман.
6) Сиз мижозларингизга қандай муносабатдасиз?
Биз мижозларимизга худди бозордаги ҳамкорларимизга қарагандек муносабатдамиз. Хизмат кўрсатиш - бу бизнинг борлиғимиз, биз мижозларимизнинг тураржой билан боғлиқ мурожаатларини тез, сифатли ва профессионал даражада ҳал қилишга ҳаракат қиламиз. Биз доим уларга қулоқ соламиз, уларнинг таклифларини келгуси лойиҳаларимизга қўшиб борамиз. Бизнинг мақсадимиз биз ва харидорларимиз ўртасида узоқ муддатли ва ишончли муносабатларни йўлга қўйишдан иборат.
7) Яшил қурилиш қандай маънони англатади?
Бу асосий мақсади атроф-муҳитни ва инсон саломатлигини асраш бўлган турмуш сифатини сақлаш ва оширишга қаратилган ишлар мажмуидир. Биз соғлом турмуш тарзи ва атроф-муҳит тозалиги тарафдоримиз. Биз ушбу стандартларни Ўзбекистонга киритмоқдамиз, халқаро компаниялар билан алоқаларни йўлга қўймоқдамиз, таништирув йиғилишлари ва тақдимотлари ўтказмоқдамиз. Бизнинг мақсадимиз минтақанинг барча қурилишларини эко қурилиш халқаро стандартларига келтиришдан иборат.
8) Эшитишимизча, Сиз жамоат ишлари билан ҳам шуғулланасиз?
Мен Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳузуридаги Жамоат кенгаши таркибига кирувчи шаҳарни лойиҳалаштириш, архитектура ва дизайн қўмитасининг бошқарув раиси ҳисобланаман. Бу тижорат ташкилоти эмас ва унинг асосий вазифаси турмуш даражасини яхшилаш ҳамда фуқароларнинг мурожаатларига самарали ва ўз вақтида ечим топишдан иборат. Бизнинг қўмитамиз шаҳар ва унинг ташқи кўриниши билан боғлиқ масалалар юзасидан шуғулланади.
9) Компаниянгизнинг бу йилга режалари қандай?
Бизнинг қурилиш компаниямиз тинимсиз кенгаймоқда, бизда яна бир қанча лойиҳалар бор, улар ҳақида ҳозирча тўхталиб ўтмайман, лекин жараён ва тайёргарлик режадагидек кетмоқда. Каналларимизда бизни кузатиб боринг, биз доимо Ўзбекистон қурилишига нимадир янгилик киритиб борамиз.