Хитой ишбилармон доира вакиллари Наманган вилоятига ташриф буюрди
Хитой Халқ Республикаси, Чингдао провинциясининг 11 кишидан иборат делегацияси Наманган вилоятига ташриф буюрди.
Наманган вилояти ҳокими Х.Бозаров, вилоят ҳокимининг ўринбосари У.Юнусов, Наманган вилояти Инвестиция бош бошқармаси бошлиғи О.Инамов ва бошқа мутахассислар ҳамда Чингдао делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Наманган вилояти ва Чингдао провинцияси ўртасида музокаралар олиб борилди ва ўзаро дўстлик, инвестицион хамкорликни янада кенгайтириш бўйича келишув имзоланди.
Бундан ташқари, Наманган вилояти ва Хитой Халқ Республикаси Чингдао шаҳридаги ишбилармон доира вакиллари иштирокида Муҳандислик қурилиш институтида бизнес-форум ўтказилди. Бизнес форумда шаҳар ва туманларнинг инвестиция масалалари бўйича ўринбосарлари, 50 дан ортиқ маҳаллий компания раҳбарлари ва тадбиркорлар қатнашди. Вилоятда ишлаб чиқарилган кийим-кечаклар кўргазмаси ҳамда вилоятнинг инвестицион, туристик ҳамда экспорт салоҳияти ва инвесторларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар тўғрисида тақдимот ўтказилди. Делегация вакиллари қатор корхоналарнинг иш фаолияти билан яқиндан танишишди.
Ташриф якунига кўра, Чингдао делегация аъзолари Янгиқўрғон туманида замонавий дам олиш масканини қўриш (санатория), Чортоқ туманида манзарали дарахтлар етиштириш, иссиқхоналар ва гулчиликни ривожлантириш юзасидан 700,0 гектар адир майдонлари кўриб чиқилди. Шу билан бирга, сув қадоқлаш заводини ишга тушириш юзасидан қўшма корхона ташкил этиш бўйича аниқ музокаралар олиб борилди. Чингдао провинцияси ҳамда Наманган вилояти ўртасида инвестиция, туризм, экспорт ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишида амалга оширилиши кўзда тутилган ишлар юзасидан йўл-харитаси ишлаб чиқилмоқда ҳамда жорий йилнинг ноябрь ойини иккинчи декадасида Чингдао провинциясига Наманган вилояти расмий делегацияси хизмат сафари билан борилиши режалаштирилди.
Мавзуга оид
12:19 / 07.10.2024
Наманганда ўзганинг фотосуратларини интернетда тарқатишини айтиб пул талаб қилган шахс ушланди
18:33 / 02.10.2024
Наманганда қадимий ерости йўлаклари, иситиш тизими ва сопол қувурлар топилди
21:19 / 05.09.2024
Учта вилоят чегарасига ўзгартириш киритилмоқда
19:01 / 03.09.2024