Жаҳон | 08:03 / 26.10.2018
6404
1 дақиқада ўқилади

Эфиопия президенти илк бор аёл киши бўлди

Фото: Flickr

Эфиопия президенти илк бор аёл киши бўлди. Мамлакат парламенти бу лавозимга Сахле-Ворк Зевдени сайлади. Бу ҳақда AP ахборот агентлиги хабар берди. 

Таъкидланишича, президент этиб сайланган Сахле-Ворк Зевде тажрибали дипломат ҳисобланади, кўп йиллар давомида БМТда ишлаган. БМТнинг Найробидаги бўлимининг биринчи бош директори, яқин вақтгача эса БМТ бош котибининг Африка иттифоқидаги махсус вакили бўлган.

Зевде президент лавозимида ўз эътиборини охирги ойларда бир нечта этник ихтилофлар давом этаётган Эфиопияда тинчликка эришиш учун барча томонларни бирлаштиришга қаратишини айтган.

Мавзуга оид