Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда пичоқ билан қуролланган аёл боғча болаларига ҳужум қилди
Фото: AsiaWire
Хитой полицияси Чонгкинг шаҳридаги болалар боғчаси тарбияланувчиларига пичоқ билан ҳужум қилган 39 ёшли аёлни қўлга олди. Бу ҳақда South China Morning Post газетаси хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, у 14 нафар болага жароҳат етказишга улгурган.
Хабар қилинишича, аёл воқеа жойида қўлга олинган. Жароҳат олган болалар касалхонага ётқизилди, уларнинг аҳволи қандай ҳолатда экани кўрсатилмаган.
Нашрдан қайд этишларича, ҳужумга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. Ҳужум тахминий видеосига изоҳ қолдирганлардан бирининг ёзишича, дея таъкидлайди газета, у турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб қолганидан кейин шу тариқа «жамиятдан ўч олган».
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026