Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексика АҚШга йўл олаётган муҳожирларни қабул қилишга рози бўлди
Фото: REUTERS
Мексика президенти Энрике Пенья Ньето Марказий Америкадан АҚШ томон йўл олаётган минглаб муҳожирларни қабул қилишга тайёрлигини эълон қилди. У бу ҳақда твиттерда маълум қилган.
“Биз бугун Мексикадаги марказий америкалик муҳожирлар учун “Ўз уйингдасан” режасини йўлга қўймоқдамиз. Ушбу режа бу муҳожирларга вақтинчалик бандлик ҳамда тиббий ёрдам ва болалар учун мактаблар дастурларидан фойдаланишга имкон беради”, деб ёзган Ньето.
Унинг таъкидлашича, ушбу дастурдан бошпана берилишини сўраган ёки мамлакатда қолишини қонунлаштирган муҳожирларгина фойдалана оладилар. Ушбу режа Чьяпас ва Оахака штатларида амал қилади.
Охирги маълумотларга кўра, 15 октябрда 3 минг муҳожир Гондурас ва Гватемала чегарасини кесиб ўтиб, Мексика томон йўл олган. Кейинроқ уларга яна 1,3 минг киши қўшилган.
24 октябрда АҚШ томон минглаб гондурасликлардан иборат иккинчи карвон йўл олгани маълум бўлган. АҚШ президенти Дональд Трамп улар учун чегаралар ёпилиши ва бошпана берилиши тақиқланиши мумкинлигини айтган. Шу мақсадда жанубий чегараларга ҳарбийлар жўнатилган. Трамп шунингдек муҳожирлар юриши сабабли Лотин Америкаси давлатларига молиявий ёрдам кесиб ташланиши билан пўписа қилган.
Мавзуга оид
09:58 / 28.01.2026
Мексика чегарасида тўқнашув: одам контрабандасида гумонланувчи яраланди
23:09 / 23.01.2026
АҚШ энг йирик гиёҳвандлик империяларидан бирини яратган собиқ спортчини қўлга олди
23:36 / 22.01.2026
Трамп Гренландияни сотиб олмоқчи – АҚШ тарихда кўплаб ҳудудларни сотиб олган
22:40 / 15.01.2026