Тошкентда Ўзбекистон – Туркия вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди
26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Тошкент шаҳрига келган Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатлари билан икки томонлама муносабатлар бош бошқармаси бошлиғи Шефик Вурал Алтай бошчилигидаги делегацияси қабул қилинди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, учрашувда президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил октябрь ойида Туркияга ва президент Ражап Таййип Эрдўғоннинг жорий йил апрел-май ойларида Ўзбекистонга қилган давлат ташрифлари чоғида ҳамда кейинги олий даражадаги икки томонлама алоқаларда эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида бўлажак қўшма тадбирларнинг жадвали ва кун тартиби ҳам муҳокама қилинди.
Музокараларда ўзаро товар айланмасининг динамик ўсаётганлиги ўсиб бораётганлиги, 2018 йилнинг январ-сентябрь ойларида бу кўрсаткич 1,52 млрд. АҚШ долларидан ошганлиги, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40%га кўпроқ натижа эканлиги мамнуният билан қайд этилди. Шу билан бирга ушбу йўналишлардаги ҳамкорликни ошириш учун заҳира ва янги имкониятлар мавжудлиги тасдиқланди.
Тадбирда қўшма маданий-гуманитар лойиҳаларни амалга ошириш борасида фикр алмашилди.
Учрашувда халқаро ва минтақавий масалалар, жумладан Афғонистондаги тинчлик жараёнининг истиқболлари ҳам кўриб чиқилди.
Шу куннинг ўзида Ўзбекистон – Туркия вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.
Музокараларда Туркия элчиси Аҳмет Башар Шен иштирок этди.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024