Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой биринчи бўлиб орбитага генлар банкини олиб чиқди
Фото: pixabay.com
Хитойнинг Shainghai ManWei Technology компанияси тарихдаги илк коинот генлар банкасини орбитага олиб чиқди. Бу ҳақда Хитой телевидениеси маълум қилди.
Ракета 25 октябрда Тайюань космодромидан “Чанчжэн-4” ракета-ташувчи ёрдамида орбитага етказилган.
Лойиҳа ташкилотчиларининг таъкидлашича, 8 нафар хитойликдан олинган ген материали минг йилга яқин бешикаст сақланади. У коинот радиацияси таъсирига бардошли махсус контейнерга жойланади.
Телеканалнинг мутахассисларга иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, сайёрамиз захиралар камайиб кетиши ва аҳоли ҳаддан зиёд кўпайиб кетиши оқибатида яқин 400 йилдан кейин яроқсиз ҳолга келиши мумкин.
“Бу генлар банки ёрдамида янги инсоният цивилизацияси яратилиши кўзда тутилган”, деб айтилган телерепортажда.
Яқин келажакда Shainghai ManWei Technology миллионлаб намуналар сақланадиган генлар банкини яратмоқчи. Компания режасига кўра, бу ген материаллари Марс ёки “Ерга ўхшаш сайёраларга” жўнатилади.
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026