Жаҳон | 22:41 / 28.10.2018
16533
1 дақиқада ўқилади

Жонни Депп «Кариб денгизи қароқчилари» фильмининг янги қисмида суратга тушмайдиган бўлди

Disney компанияси «Кариб денгизи қароқчилари» фильмининг аввалги қисмида касса тушумлари паст бўлганлиги сабабли фильмнинг навбатдаги қисмини тубдан ўзгартиришни режалаштирмоқда.

Компаниянинг ушбу қарорга келишига бу йил 55га кирадиган Жонни Деппнинг ёши ҳам сабаб бўлди.

«Кариб денгизи қароқчилари» фильмида Жек Чумчуқ роли билан танилган Жонни Депп «Эдвард қайчиқўл», «Чарли ва шоколад фабрикаси», «Донни Браско» каби фильмларда суратга тушган. У 2012 йилда бир йилда 75 млн доллар ишлаб топиб энг сердаромад актёр сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.

Мавзуга оид