Alandia Ўзбекистонда зарарга ишлайдиган корхоналарни тиклашда ёрдам таклиф қилди
Франциянинг Alandia Industries Ўзбекистоннинг паст рентабелли корхоналарини қайта тиклаш бўйича ўз хизматларини таклиф этди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Таҳлилнома» дастурида хабар берилди, деб ёзмоқда Spot.
Alandia директори Николя Жермейнинг сўзларига кўра, компания консультант сифатида иштирок этишга ва корхонани қайта тузиш бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш учун зарур ишчи гуруҳни танлашда кўмак кўрсатишга тайёр.
«Яна бир механизмда камида 300 нафар ходими бўлган муаммоли корхонани харид қилиш, уни қайта тузиш методологияси ва стратегиясини ишлаб чиқиш назарда тутилган», - деди Жермей.
Унинг сўзларига кўра, келажакда муваффақиятли фаолият юритадиган корхона маҳаллий ёки хорижий инвесторга сотишга тайёрланади.
Бундан ташқари, компания муаммоли компанияни қисман ёки тўлиқ ишончли бошқарувга олишга тайёр.
Мавзуга оид
17:50 / 06.11.2024
Макрон Трамп ғалабасидан кейин Франция ва Германия мақсадларини айтди
21:44 / 05.11.2024
Netflixʼнинг Париж ва Амстердамдаги офисларида тинтув ўтказилди
18:52 / 05.11.2024
Michelin 2025 йилда Франциядаги иккита заводини ёпади
14:10 / 02.11.2024