Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Банк тизими, молия ҳамда солиқ идораларининг айрим ходимлари 3 ва 4 ноябрь кунлари ишга жалб қилинади
Ўзбекистонда банк тизими, молия ҳамда солиқ идораларининг айрим ходимлари 3 ва 4 ноябрь - шанба ва якшанба куни қонунчиликда белгиланган тартибда ишга жалб қилинади. Бу ҳақдаги тегишли фармойишни мамлакат бош вазири Абдулла Арипов имзолади.
Қайд этилишича, 2018 йилнинг октябрь ва ноябрь ойлари прогноз кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни муваффақиятли амалга ошириш мақсадида банк тизими, молия ҳамда солиқ идораларининг айрим ходимларини 2018 йил 3 ва 4 ноябрь - шанба ва якшанба куни қонунчиликда белгиланган тартибда ишга жалб қилишга рухсат берилди.
Бош вазир Абдулла Арипов бу ҳақдаги тегишли фармойишни 2018 йил 26 октябрь куни имзолади.
Мавзуга оид
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
20:30 / 09.06.2026
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
15:09 / 07.01.2026
Ишга жойлаштириш бўйича ҳукуматлараро келишувлар сони оширилади
16:54 / 25.12.2025