Жаҳон | 23:15 / 29.10.2018
15493
1 дақиқада ўқилади

Беларусь президенти “эркак бўлиш учун” нима қилиш кераклигини айтди

Фото: РИА Новости / Алексей Никольский

Беларусь президенти Александр Лукашенконинг айтишича, у ҳар куни спорт билан шуғулланишга 2 соатга яқин вақт ажратади. Лукашенко бу ҳақда Беларусь ёшлар иттифоқи фаоллари билан учрашувда айтиб ўтди. 

“Мен умуман спортзалда шуғулланмайман, бироқ спортга кўп эътибор қаратаман. Мен кунига спорт билан шуғулланишга 2 соат ёки ундан сал кўпроқ вақт ажратаман. Буни сўзсиз қиламан. Сизга ҳам шуни маслаҳат қиламан. Сизнинг ортингиздан болалар тортилишади”, деб айтган Лукашенко.

Унинг айтишича, у залда ва югуриш йўлакчасида эмас, балки очиқ ҳавода машқ қилишни афзал кўради. “Бу ажойибдир, айниқса эрталаб. Кўчага чиқдинг, югуриб келдинг. Эрталаб 35-40 дақиқа спорт билан шуғулланиш керак, айниқса эркакларга, эркак бўлиш учун. Югуриб келдинг, оёқларингга зўриқиш бердинг, бирор жойда тортилиб, қорин мушакларинг билан машқ қилдинг”, деб тавсия берган Беларусь раҳбари.

Мавзуга оид