Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко: Ўзбек оилаларини Беларусда кўришни истаймиз
Беларус президенти Александр Лукашенко Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан Минскда ўтган музокаралар чоғида ўзбекистонликларни, айниқса оилали фуқароларни, Беларусга кўчиб келиб яшаш ва меҳнат қилишга чақирди. Унинг таъкидлашича, мамлакатда ишчи кучига эҳтиёж юқори ва келувчилар учун яшаш, таълим ҳамда тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятлари яратилади.
Александр Лукашенконинг айтишича, Беларус меҳнаткаш ва малакали кадрларга муҳтож. Шу боис у ўзбекистонликларни нафақат ишлаш, балки оилалари билан бирга мамлакатга кўчиб келиб, доимий ҳаёт қуришга чақирди.
«Биз ўзбекларнинг оиласи билан Беларусга келиб, шу ерда яшашини истаймиз. Зарур бўлса, уларга соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида ҳам кўмак кўрсатилади. Бу ерда меҳнат қилиш ва ривожланиш учун имкониятлар мавжуд», — деди Беларус раҳбари.
Лукашенко, шунингдек, Ўзбекистонда сув ресурслари ва ер масаласи долзарб эканини тилга олиб, Беларусда бу борада имкониятлар кўпроқ эканини қайд этди. Унинг фикрича, бу икки мамлакат манфаатларини уйғунлаштириш имконини беради.
Беларус президенти икки халқ ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишончни алоҳида таъкидлаб, бу муносабатлар меҳнат миграцияси ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш учун яхши асос бўлишини айтди.
Мазкур баёнотлар президент Шавкат Мирзиёевнинг 8–9 июл кунлари Беларусга амалга оширган расмий ташрифи доирасида янгради. Ташриф якунида икки давлат раҳбарлари Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларацияни имзолади ҳамда қатор икки томонлама ҳужжатлар алмашилди.
Имзоланган ҳужжатлар орасида Ўзбекистон фуқароларини Беларусда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш тўғрисида ҳукуматлараро битим ҳам бор.
Мавзуга оид
18:21 / 09.07.2026
Мирзиёев ва Лукашенко музокаралар якунларини сарҳисоб қилди
16:49 / 09.07.2026
Ўзбекистон ва Беларус муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилди
14:43 / 09.07.2026
Минскда Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
22:38 / 08.07.2026